logo
Orqaga k ro'yxatiga

Маълумотнома

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2016й. 366-сонли қарорида белгиланган топшириқларни амалга ошириш, Республикамизда ишлаб чиқарилаётган автомобилларни сотиш ва уларга хизмат кўрсатиш масалаларига боғлиқ бўлган фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида "Ўзавтосаноат" АК тизими корхоналари раҳбарлари ва мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳлар тузилди.

“GM O`zbekiston” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобиллар савдоси ва уларга хизмат кўрсатиш масалалари бўйича жамият бош директори в.в.б. Рустам Бахтиярович Ражабов бошчилигидаги ишчи гуруҳга фуқароларни қабул қилиш ва улар томонидан кўтарилаётган масалаларни атрофлича кўриб чиқиш ва асосли равишда ижобий ҳал қилиш вазифаси юклатилган.

Фуқароларни қабул қилиш ҳар куни соат 8:00 дан 11:00 гача "GM O`zbekiston"АЖ биносининг 107-хонасида амалга оширилмокда.

Фуқаролар мурожаатлари, улар қайси воситалар орқали етказилганлигидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг Виртуал қабулхонаси аппаратига ҳисобот тариқасида мунтазам равишда етказилади ва ҳар бир мурожаат юзасидан амалга оширилган чоралар ҳақида маълумот  берилади.

Сизнинг мурожаатингиз тезкор равишда кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида, сиздан ўз мурожаатингизни "GM O`zbekiston" АЖ ишчи гуруҳига, ёки сизга яқин бўлган дилерлик ташкилотига, ҳамда «Мижозларни қўллаб қувватлаш маркази» (Call Center) рақамларига қўнғироқ қилиш орқали юборишингиз мумкинлигини ҳам маълум қиламиз.

Ўз томонимиздан биз, сизнинг мурожатингизни расмий хужжатлаштириб, энг тез фурсатда кўриб чиқилишини ва сизга қулай бўлган услубда мурожаат натижаларини етказиб беришни кафолатлаймиз. 

Сизни қизиқтираётган масалалар юзасидан биз билан боғланиш йўллари:

 1. «GM O`zbekiston» АЖ  фукаролар мурожатларини кўриб чиқувчи махсус ишчи гуруҳи: 

Ф.И.Ш Лавозими Мурожаат учун маълумот
1 Ражабов Рустам Бахтиярович "GM O`zbekiston" АЖ бош директори в.в.б., ишчи гуруҳ раҳбари

+998 71 140 55 40 3 1220#

gmuzbekistan@uzgm.uz
2 Султонов Мухиддин Маматюсуфович "GM O`zbekiston" АЖ бошқарувчи директори, ишчи гуруҳ аъзоси

+998 71 140 55 40 3 1661#

mukhiddin.sultonov@uzgm.uz
3 Латипов Нурилло "GM O`zbekiston" АЖ, "Ички Савдо" бўлими бош менеджери, ишчи гуруҳ аъзоси

+998 71 140 55 40 3 1671#

nurulla.latipov@uzgm.uz
4 Михридинов Юлдаш  "GM O`zbekiston" АЖ, "Мониторинг" бўлими бош менеджери, ишчи гуруҳ аъзоси

+998 71 140 55 40 3 1610#

yuldosh.mikhridinov@uzgm.uz
5 Эгамбердиев Ойбек "GM O`zbekiston" АЖ, "Ички савдо" бўлими  менеджери, ишчи гуруҳ аъзоси

+998 71 140 55 40 3 1601#

oybek.egamberdiev@uzgm.uz
6 Абдусаттаров Саидахмад "GM O`zbekiston" АЖ, "Сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш" дирекцияси  бош менеджери, ишчи гуруҳ аъзоси

+998 71 140 55 40 3 1606#

saidakhmad.abdusattarov@uzgm.uz
7 Атабаев Музаффар “GM O`zbekiston” АЖ, “Хужжатлар билан ишлаш” бўлинмаси  бошлиги, ишчи гуруҳ аъзоси

+998 71 140 55 40 3 1705#

muzaffar.atabaev@gmuz.uz

 

2. Ташриф учун:

«GM O`zbekiston» АЖ

Тошкент ш., Нукус к, 8-уй, 107-хона

Тел.: +998 71 140 55 40

Электрон почта: gmuzbekistan@uzgm.uz

 

3. «Мижозларни қўллаб қувватлаш маркази» (Call-Center)

Тел.: +998 71 141 77 77

 

«GM O`zbekiston» АЖ матбуот хизмати